Венгрия бидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, янги лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олинди

    Жорий йил 17 июлда Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг Х-юбилей мажлиси бўлиб ўтди.

    Музокараларда делегацияларга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Пéтер Сзижжáртó раҳбарлик қилди.

    Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, саноат, транспорт, энергетика ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилдилар. Тошкент вилоятида қўшма саноат зонасини амалга ошириш ва Венгрия инвестицияларини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Музокаралар якунида иккита — Stipendium Hungaricum таълим дастури ва Basalt Group ҳамда MOL ўртасидаги саноат кооперацияси бўйича меморандумлари имзоланди.

    Мажлис доирасида ўтган бизнес-форумда Венгрия компанияларининг «Янги Тошкент», рақамли трансформация ва инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш истиқболлари муҳокама этилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates