Ҳозирда босимли қувурдан сув сизиб чиқиш тўхтатилган — Энергетика вазирлиги

    Долзарб 22 июн 2022 793

    Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тўпаланг ГЭСи ҳақида тарқалган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

    Бугунги кунда Тўпаланг ГЭСда модернизация қилиш ва ГЭС қувватини 30 МВтдан 175 МВтга ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, модернизация жараёнида босимли сув қувурига ўрнатилган вақтинчалик тиқиннинг шикастланиши натижасида сониясига 40 куб метр сув сизиб чиққан.

    Таъкидлаш керакки, дарёнинг сув ўтказиш қобилияти сониясига 600 куб метрни ташкил этади. Сув сизиб чиқиш вақтида сув сарфи сониясига 160 кубометргача кўтарилган.

    Ҳозирда босимли қувурдан сув сизиб чиқиш тўхтатилган. Шуни маълум қиламизки, бу ҳолат тўғон ҳолатига ҳеч қандай таъсир қилмаган ва Тўпаланг сув омбори тўғонига шикаст етмаган.

    Айни пайтда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси ҳодиса сабабларини ўрганиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

    Фуқаролардан ҳар қандай баҳсли масалада фақат расмий маълумотлардан фойдаланишларини сўраймиз.

    Ҳодиса жойидан қўшимча маълумот бериб борилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates