Ҳозирги кунда “Агробанк” тизимида 5800 нафар мижознинг фаолияти тўхтаб қолган

    Молия 7 июл 2020 6641

    Давлатимиз раҳбари раислигида банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёни муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда тижорат банклар фаолияти танқидий кўриб чиқилди ва бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди.

    Биринчи навбатда банкларда трансформация жараёни етарли даражада фаол олиб борилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

    “Агробанк” АТБ томонидан ҳозирги кунда трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, халқаро тоифадаги консалтинг компаниялари жалб қилинди.

    Йиғилишда пандемия даврида банкнинг қуйи бўғинларида иш тартибини тубдан ўзгартириб, мижозбай усулида ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, мижоз билан яқин ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси муҳокама қилинди.

    Ҳозирги кунда “Агробанк” тизимида 5800 нафар мижознинг фаолияти тўхтаб қолган. Улар фаолиятини таҳлил қилганимизда йил охирига бориб 1280 нафар мижозимизнинг 1 трлн. 184 млрд. сўмлик муаммоли кредитлари юзага келиши кутилмоқда.

    Муҳтарам Юртбошимиз томонидан муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Мазкур кўрсатма юзасидан банкнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳудудларга чиққан ҳолда мижозларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олдик.

    Рустам МАМАТҚУЛОВ,

    “Агробанк” АТБ бошқаруви раиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates