Ҳудудларда тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади

    Саломатлик 17 июн 2022 1657

    Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:

    соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, марказий туман (шаҳар) шифохоналари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликларнинг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиши ва 2022 йил 1 сентябрга қадар тасдиқланиши белгиланди.

    Шунингдек: тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид дастур ҳамда тизимдаги мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, 2023 йил 1 сентябрга қадар:

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими Тошкент шаҳри тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида тўлиқ жорий қилинади.

    Бунда, 2022 йил 1 декабрга қадар:

    Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари;

    2023 йил 1 сентябрга қадар:

    Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари туман(шаҳар)ларидаги диспетчерлик хизматлари тугатилиб, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates