Ҳуқуқбузар ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади

    Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Нурафшон МФЙ ҳудудида фуқаро М.Ж. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилди. Ҳолат ҳудудда ўрнатилган онлайн кузатув камерасига муҳрланган.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, Тошкент вилояти Экология бошқармаси Юқори Чирчиқ туман бўлими инспекторлари томонидан 2003 йилда туғилган фуқаро М.Ж. давлат рақами “01 506 WHА” бўлган автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланди.

    Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

    Шунингдек, М.Ж. транспорт воситасида ўзи ташлаган чиқиндиларни Юқори Чирчиқ туман бўлими ҳудудидаги полигонга жойлаштирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates