Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари олдидан ташриф буюрди

    Спорт 28 феврал 2024 1114

    Бугун Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар пойтахтимизга ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмонлар билан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган ҳозирлик мавзуси муҳокама этилди.

    Расмийларни Спорт вазири Адҳам Икрамов қарши олди. Вазирлик биносида ўтган учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этди.

    ООК Бош директорига бўлажак Ўйинларга тайёргарлик кўришда давлат даражасида эътибор қаратилаётгани ҳақида сщлаб берилди. Шундан сўнг мусобақа ўтказилиши учун мўлжал олинган саналар ва дастурга киритилиши кўзда тутилган спорт турлари кўриб чиқилди. Суҳбат давомида спорт турлари ва унга бириктирилган объектлар билан бирма-бир таништириб чиқилди ва ҳар бир йўналиш алоҳида таҳлил қилинди.

    Аҳамиятлиси, Ҳусайн Ал Мусаллам тайёргарлик жараёнини юқори баҳолади. Янги қурилаётган ареналар Осиё спортининг ёш юлдузларини кашф этишига ишонч билдирди. Шунингдек, ООК Бош директори антидопинг масалалари, иншоотларни замонавий техникалар билан жиҳозлаш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates