Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Яман пойтахти Сана ва мамлакат шимоли-ғарбидаги Ал-Жавф вилоятига уюштирган ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 35 нафарга етди, деди Ансор Аллоҳ (ҳусийлар) ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Анис ал-Асбаҳий.
“2025 йил, 10 сентябрь, чоршанба куни тушдан кейин пойтахт Сана ва Ал-Жавф вилоятига бир неча бор ҳаво ҳужумлари уюштирган сионистик душман жиноий тузилмаси амалга оширган тажовуз қурбонлари сони 166 нафарга етди, жумладан, 35 киши ҳалок бўлди, 131 нафари яраланди”, деб ёзади у.
Сана ва Ал-Жавф вилоятидаги маҳаллий ҳокимиятдаги манбаларнинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сана марказидаги ҳусийлар мудофаа вазирлигининг маънавий йўл-йўриқ бўлимига, шунингдек, Ал-Жавфдаги ҳукумат мажмуаси ҳудудидаги ҳарбий казармаларга зарба берган.
Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, Дамашққа зарба беришда журналистлар, жумладан аёллар ҳам жароҳатланган.
Ҳусийлар ва ЦАХАЛ Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиёти бошланганидан бери мунтазам равишда бир-бирининг нишонларига ҳужум қилиб келади, деб хабар берди ria.ru.









