Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1 триллион 165 миллиард сўмни ташкил этса, 204 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.
АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов бу ҳақда батафсил маълумот бериб ўтди.
Бу борада Республика бўйича ичимлик суви ва оқова сув хизматларидан қарздорликни ундириш юзасидан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, бугунги кунга қадар дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича судларга жами 13 873 та 71 миллиард 523 миллион сўмлик даъво аризалар киритилган. Шундан 5 761та ариза юзасидан 45 миллиард 168 миллион сўм ундирилиши бўйича суд томонидан қарор қабул қилган.
Судларга Республика бўйича энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган бўлиб, ҳар бир ҳудуддан 4 236 тани ташкил этади.
Шу билан биргаликда, МИБга 31 миллиард 37 миллион сўмлик 5 897 та ижро варақалари берилган бўлса, шундан 3 292та ариза ишининг 14 миллиард 991 миллион сўмлик маблағлари ундирилган.
Соҳада аҳолининг дебитор қарздорлиги билан бир қаторда ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва улардан белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. Жумладан, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий корхоналари томонидан ўтган давр мобайнида 65 минг 959 та рейд тадбирлари ўтказилди.
Ушбу рейдлар давомида 10 559 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, жами 74 млрд 514 млн сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, 7 273 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани аниқланиб, 31 млрд 19 млн сўм зарар етказилгани аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2 376 та истеъмолчи тегишли тартибда тармоқдан узилиб, 17 млрд 985 млн сўм зарар ундирилди.