Ички бозорларда шакар маҳсулоти узлуксиз етказиб бериш ҳолати ва нархларнинг барқарорлиги таъминланмоқда

    Шакарнинг бошланғич нархи 6 фоизга (13 600 сўмдан – 12 860 сўмга) пасайтирилди. Деҳқон бозорлари (Элга хизмат расталари) ва йирик савдо тармоқларида шакар 13 000 сўмдан сотилиши таъминланмоқда.

    Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, хусусан шакар маҳсулоти реализацияси доимий таҳлил қилиб борилмоқда.

    Ички бозорда шакарга бўлган эҳтиёж бир йилда ўртача 600 – 650 минг тоннани ташкил этиб, маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчи корхоналарда (қуввати 1,2 млн тн.дан ортиқ) эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконияти мавжуд.

    Хусусан, бугунги кун ҳолатига маҳаллий шакар заводларида 258 минг тонна шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд ҳамда арзон нархларда хомашё етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланган.

    Шундан, омборда 22 минг тонна тайёр шакар ва 83 минг тонна хомашё, шунингдек, июнь ойига қадар 153 минг тонна хомашё етказиб берилади.

    Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чорагида республикага жами 65,5 минг тонна шакар, асосан Россия, Қозоғистон ва Беларусь давлатларидан импорт қилинган.

    Таъкидлаш жоизки, жорий йил 16 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан биржа савдоларига қўйиладиган шакар маҳсулотининг кунлик ҳажми 20 фоизга (2 100 тоннадан – 2 500 тоннага) оширилиб, бошланғич нархи 6 фоизга (13 600 сўмдан – 12 860 сўмга) пасайтирилди.

    Маълумот учун: Бугунги кунда (16 апрель) маҳаллий корхоналар томонидан биржа савдоларига жами 2 500 тн шакар маҳсулоти бошланғич нархи 12 860 сўмдан қўйилиб, 88 фоизи (ёки 2 206 тнси) 1 кг учун ўртача 13 039 сўмдан реализация қилинган.

    Шу билан бирга, деҳқон бозорлари (елга хизмат расталари) ва йирик савдо тармоқларида шакар маҳсулотининг чакана нархи аввалги вақтга нисбатан арзонлашган бўлиб унинг 1 кг учун 13 000 сўмдан сотилиши таъминланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates