“ICT Week Uzbekistan – 2023» Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади

    Рақамлаштириш 4 октябр 2023 1260

    Жорий йил 24–27 октябрь кунлари йилнинг асосий тадбирларидан бири – “ICT Week Uzbekistan – 2023» – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.

    АОКАда ўтказилган матбуот анжумани мазкур тадбирга бағишланди.

    Анжуманда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Ахборот хизмати бошлиғи бошлиғи Шерзод

    Аҳматов, It Park директор ўринбосари Махлиё Мухсиновалар журналистларнинг саволларига жавоб берди.

    Унда таъкидланишича, ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий таъминот бозорини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, Ўзбекистонни ахборот технологиялари соҳасидаги минтақавий марказ – IT-хабга айлантириш, Ўзбекистоннинг IT хизматлар экспортини ошириш, республикада рақамли иқтисодиёт ва “Рақамли ҳукумат” тизими эришган ютуқлар, имконият ва имтиёзларни намойиш этиш, амалий натижалар, ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилиш мақсадида Ўрта Осиёнинг энг йирик ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги “ICTWEEK Uzbekistan – 2023»ни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга ошириляпти.

    Тадбир Тошкент шаҳрининг 3 та асосий манзилида бўлиб ўтиши белгиланган. Булар:

    “CAEx (Central Asian Expo Uzbekistan)” кўп функцияли кўргазма маркази;

    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-Park Uzbekistan мажмуаси;

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси.

    Мазкур тадбирда бир қатор йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар ўзларининг янги технологик ечимларини тақдим этиши кутиляпти.

    Ушбу ҳафталик 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. Охирги 19 йил давомида ушбу тадбир анъанавий тарзда бир қатор ихтисослашган тадбирларни ягона форматда бирлаштириб келади.

    Ҳафталик доирасида:

    - Янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда янги имкониятларни намойиш этишга қаратилган Start-up Саммити;

    - “ICT Expo Uzbekistan-2023» кўргазмасининг очилиш маросими;

    - IT соҳасида аёллар учун яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништиришга бағишланган “Empowering Women in IT: Leading the Digital Revolution” Саммити;

    - Ўзбекистоннинг рақамли келажагини ўзгартириш бўйича Ўзбекистонда аутсорсинг- BPO Форуми;

    - IT Таълим Форуми;

    - Central Asian “IPv6 Enhanced” Саммити;

    - Жаҳон Банкининг “Ўзбекистонда электрон тижорат бозорида қандай муваффақиятга эришиш мумкин?» мавзусидаги Форуми;

    - Сунъий интеллектнинг келажаги ва глобал ҳаётга интеграциялашуви мавзусидаги саммит;

    - Ўзбекистоннинг IT секторида инвестициялар ва давлат-хусусий шериклиги учун яратилган имкониятлар ва шу каби бошқа йирик форумлар бўлиб ўтиши белгиланган.

    Жами 5000 кв.м майдонда ташкил этилаётган “ICT Expo – 2023» кўргазмасида жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий IT компаниялар иштирок этади. Шунингдек, 100 га яқин йирик хорижий компаниялар: – Plug and Play, Nokia, ZTE, Huawei, Innotech, Yandex ва IT Park резидентлари, ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги маҳаллий йирик компаниялар – Uzbektelecom, UZINFOCOM, UNICON компанияларининг янги инновацион дастурий маҳсулотларининг тақдимотлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates