IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2024 йилда 52 706 нафарга етди

    British Council ҳамда IDP IELTS имтиҳонидан муваффақиятли ўтган ўзбекистонлик ёшлар ҳақида маълумот тақдим этди.

    Унга кўра, IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилда 10 152 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда 52 706 нафарга етган. Яъни 4 йилда 5 баробарга ўсиш кузатилган.

    Бу ҳақда Ёшлар ишлар агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Шунингдек, 7-8 балл (C1 даража)ни қўлга киритганлар сони 2020 йилда 1807 нафарни ташкил этган бўлса, 2024 йил ҳолатига 13 424 нафарни ташкил этмоқда. Ўз навбатида бу 7,4 баробарга ўсиш кузатилганини англатади.

    8,5-9 балл (C2 даража)га эришганлар сони эса 2020 йилда 14 нафар бўлган, 2024 йил ҳолатига эса уларнинг сони 332 нафарга етган.

    "Албатта, Президентимиз ҳар томонлама ёшларимиз чет тилларини ўрганиши учун яратаётган имконият меваси ўлароқ, хорижий тил имтиҳонларида юқори натижа қайд этаётганлар сони нафақат миқдор бўйича, балки сифат бўйича ҳам ошиб бормоқда", — дея ёзади Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates