ИҲТга аъзо давлатларнинг юқори мансабдор шахслари кенгаши йиғилиши бошланди

    Халқаро ҳамкорлик 23 январ 2023 1182

    2023 йил 23 январда Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар юқори мансабдор шахслари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.

    Тадбирда Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Покистон делегациялари ҳамда ИҲТ Котибияти иштирок этяпти.

    Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Сидиқов ва ташкилот Бош котиби Ҳ.Нозирий очиб берди. ИҲТ Бош котиби мазкур учрашувни ўтказиш бўйича олиб борилган ташкилий ва мазмунли ишларни юқори баҳолаб, минтақавий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

    Бугун кун давомида тадбир иштирокчилари 24 январда Тошкентда бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишини амалий даражада муваффақиятли ўтказиш учун зарур тайёргарлик ишларини олиб боради, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates