ИҲТга аъзо мамлакатлар Осиё ва Европа ўртасида халқаро мултимодал транспорт йўлагини шакллантириш юзасидан келишиб олди

    Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия мамлакатлар Осиё ва Европа ўртасида халқаро мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш юзасидан келишиб олди.

    Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия транспорт соҳасидаги манфаатдор вазирликларининг Осиё ва Европа ўртасида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” халқаро мултимодал йўлагини шакллантириш бўйича кўп томонлама учрашуви Баённомаси имзоланди.

    Имзоланган Баённомада қуйидаги мақсадлар кўзда тутилган:

    - Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Европа Иттифоқи мамлакатларигача Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия ҳудудлари орқали юк ташишларни ташкил этиш;

    - рақобатбардош тариф ставкаларини қўллаш ва Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия темир йўлларида юк ташиш учун қулай шароитлар яратиш;

    - йўналиш бўйлаб юк ташишларни ташкил этишда норматив-ҳуқуқий ва техник стандартларни бирхиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;

    - йўлак иштирокчи-давлатлари ўртасида транспорт соҳасидаги боғлиқликни ошириш.

    Ўзбекистон Республикаси орқали ўтувчи муқобил халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон транспорт-логистика тармоқларига интеграциялашувини чуқурлаштириш ва транзит салоҳиятини ошириш бўйича “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates