II Халқаро Бахшичилик санъати фестивали танлови ғолиблари кимлар?

    Маданият 22 сентябр 2021 1492

    Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида II Халқаро Бахшичилик санъати фестивали ўтказилди.

    Марказий Осиё маданияти цивилизациясида муҳим ўрин тутган ушбу санъат байрамида дунёнинг турли давлатларидан келган 260 дан зиёд халқ ижодиёти намояндалари, санъат ва маданият арбоблари иштирок этди.

    II Халқаро Бахшичилик санъати фестивали доирасида танлов ўтказилиб, ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланди:

    «Миллий санъатини тарғиботи учун» номинацияси совриндори — Тимко Чичаковски (Македония);

    «Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси» номинацияси совриндори — Дражик Бугарин (Сербия);

    «Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси» номинацияси совриндори — Нусрат Ансарий (Ҳиндистон);

    «Аждодларнинг унутилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун» номинацияси совриндори — Толгахан Тикташ (Туркия);

    «Бахшичилик санъати орқали дўстлик ришталарини тараннум этгани учун» номинацияси совриндори — Талгат Уринбеков (Ўзбекистон);

    «Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи» номинацияси совриндори — Муқимжон Камолов (Тожикистон);

    «Анъаналарга содиқ бахши» номинацияси совриндори — Қаҳҳор Рахимов (Ўзбекистон);

    «Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи» номинацияси совриндори — Келема (Мадагаскар);

    «Қадриятлар давомчиси» номинацияси совриндори — Равшан Маматмуратов (Ўзбекистон);

    «Бахшичилик санъати жонкуяри» номинацияси совриндори — Баҳром Рахимов (Ўзбекистон);

    «Бахшичилик санъати фестивалининг энг яхши тарғиботчиси» номинацияси совриндори — «Ўзбекистон-24» телеканали муҳаррири Зебо Тўхтаева, оператор Аҳмад Байзуллаев;

    «Бахшичилик санъати фестивалининг энг яхши тарғиботчиси» номинацияси совриндори —«Ўзбекистон-24» телеканали муҳаррири Карина Низамудинова, оператор Аббос Абдусатторов.

    Шунингдек, қуйида Бахшичилик танловида совринли ўринларга эга бўлган ғолиблар қуйидагилар:

    3-ўрин

    Самад Кочобаев (Қирғизистон);

    «Каукасус» гуруҳи (Грузия);

    Хоссейин Гейлан (Эрон);

    Бахшиқул Тоғаев (Ўзбекистон).

    2-ўрин

    Элмира Жангаберген (Қозоғистон);

    Мубариз Алиев (Озарбайжон);

    Алексей Ховаляг (Россия, Тува);

    Гулбаҳор Ахимбетова (Ўзбекистон).

    1-ўрин

    Феруз Норматов (Ўзбекистон);

    Юлиана Кривошапкина (Россия, Якутия).

    Гран при

    Жанибек Пиязов (Ўзбекистон).

    Таъкидлаш жоизки, II Халқаро Бахшичилик санъати фестивали доирасида ўтказилган танловида ғолиблар:

    3-ўрин — 1,250 доллар, 2-ўрин — 1,750 доллар, 1-ўрин — 5 000 доллар, Гран-при соҳиби эса 7 000 доллар миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди.

    Бир неча кун давом этган Халқаро Бахшичилик танлови қадимий санъат тури саналган ушбу халқ оғзаки ижодини ривожлантириш, халқ маданиятини юксалтиришга эътибор қаратиш, Бахшичилик мактабини яратиш орқали ушбу санъат турига қизиқувчи истеъдодли ёшларни тарбиялашга йўналтирилган, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates