ИИВ: вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин

    Ички и шлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган квадроберлик ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилиниши ва вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкинлигини маълум қилди.

    Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати маълум қилди.

    Юқорида келтирилган ҳаракатлар билан фуқароларга ҳақоратли муомала қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан иш очишга сабаб бўлади.

    Ушбу модда билан айбланган шахслар БХМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (1 125 000 сўмдан 1 875 000 сўмгача) жаримага тортилиши ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

    Маълум қилинишича, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates