Тадбиркор мурожаатига ўз вақтида жавоб қайтармаган бошқарма бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилди

    Бизнес-омбудсманга кўра, Андижонда тадбиркор вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига мурожаат қилган ва орадан икки ой ўтсада, унга жавоб юборилмаган.

    Бизнес-омбудсманга Андижон шаҳридаги фаолият юритувчи “Green Tex” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига қилган мурожаатлари бўйича жавоб олмаганлиги юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

    Аниқланишича, Жамият томонидан 2023 йил 3 ноябрда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига мурожаат қилинган бўлиб, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамай, мурожаатига жавоб юборилмаган.

    “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

    Шу боис, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 43-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates