Унда юридик ва жисмоний шахслар ўзларининг кўчмас мулк объектлари учун тузилган ижара ёки текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларини Давлат солиқ хизмати органларида масофадан туриб ҳисобга қўйишлари мумкин.
Кўчмас мулк ижара (текин фойдаланганлик тўғрисидаги) шартномаларни Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги Гувоҳнома шакли, ҳар иккала томон тасдиқлагандан кейин шаклланади.
Гувоҳномада махсус QR-код мавжуд бўлиб, ушбу кодни мобил илова орқали сканерлаш орқали ижарага берувчи, ижарага олувчи ва ижарага берилаётган кўчмас мулк обекти тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек, Гувоҳномада QR-код мавжудлиги унинг ҳақиқийлигини билдиради, дейилади Давлат солиқ қўмитаси хабарида.