Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилди

    Давлат солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги «Юридик шахсларни солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (АВда 2024 йил 1 июлда 3172-3-сон билан рўйхатга олинган) 2024-08-сон қарори қабул қилинди.

    ДСҚ қарорининг иловасига кўра, Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шундай қилиб:

    -қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:

    акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар бундан алкоголь ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мустасно. Тегишли қўшимча а кичик бандига киритилган. Илгари, истиснолар бўлмаган;

    тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари. Қўшимча б кичик бандига киритилган. Суғурта ташкилотлари йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирмаган;

    «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари АЖ» ҳамда уларнинг таъсисчилигидаги ташкилотлар. Эски таҳрирда, йирик солиқ тўловчилар тоифасига юқорида кўрсатилган ташкилотлар ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ҳам кирган;

    маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича БҲМ 735 минг бараваридан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган ҳамда ходимлар сони ўртача йиллик 10 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари), бундан пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар мустасно. Қўшимча д кичик бандига киритилган;

    — йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил якуни билан мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги уч йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади, бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно.

    Илгари, истиснолар бўлмаган;

    - мазкур Низом талаблари татбиқ этиладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар уч ойдан кечикмай Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади. Илгари ушбу муддат бир ойни ташкил этарди.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 2 июлдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma» портали.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates