Ижод ва ихтисослаштирилган мактаб битирувчилари 32 та олтин ва 5 та кумуш медалларини қўлга киритди

    Таълим 2 июл 2020 2135

    2019-2020 ўқув йили натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимига кирувчи таълим муассасалари битирувчилари 32 та олтин ва 5 та кумуш медалларига лойиқ деб топилди.

    Жумладан, ижод мактаби битирувчилари 26 та олтин ва 3 та кумуш медалларини қўлга киритди. Ихтисослаштирилган мактабларнинг олти нафар битирувчиси олтин ва икки нафари эса кумуш медаль соҳибларига айланди.

    Шуни таъкидлаш лозимки, 2019-2020 ўқув йили натижасига кўра Президент мактаблари Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳрида фаолият юрита бошлади ва ҳозирда мазкур мактабларда 11-синф битирувчилари йўқ.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида» низомни тасдиқлаган эди.

    Низомга кўра, олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфлари ҳамда академик лицейда барча фанлар бўйича якуний назорат, чорак, йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли, шунингдек, жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилиши белгиланган.

    Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида ёки академик лицейда барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates