Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга байрам совғалари улашилди

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ҳамда унинг Урганч шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Урганч шаҳрида Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёна кунлари олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий, маърифий хайрия тадбири ўтказилди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида”ги қарори ижроси доирасида Урганч шаҳрида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 50 та оила ҳолидан хабар олиниб, уларга фонд маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари улашилди.

    Қолаверса, ногиронлиги бор, ўзгалар эътибори ва парваришига муҳтож бўлган фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларга ногиронлар аравачаси берилди, деб хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати.