Икки нафар қизни фоҳишалик қилиш учун хорижга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Хавфсизлик 21 декабр 2022 1218

    Ҳатто қизларнинг Ҳиндистонга бориш ва виза харажатларини тўлаб берган.

    13 декабрь куни Тошкент вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тадбирда Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 1978 йилда туғилган (M.У.) шахс наманганлик 19 ва 27 ёшли опа-сингилни фоҳишалик қилиш учун Ҳиндистонга юбормоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортда қўлга олинди.

    Маълум бўлишича, ушланган шахснинг шаръий никоҳдаги хотини ҳозирги кунда Ҳиндистон яшайди. У қизларни кутиб олиб, фоҳишалик қилишлари учун шароит яратиб бериш ва бунинг ортидан мўмай даромад топишни режалаштирган. Ҳатто қизларнинг Ҳиндистонга бориш ва виза харажатларини тўлаб берган.

    Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бундан ташқари, мазкур жиноятга алоқадорликда гумонланаётган, бугунги кунда Ҳиндистон давлатида яшаётган паркентлик 32 ёшли аёлнинг ҳам ушлаш (экстрадиция қилиш) ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates