Иккита фильмимиз "Коркут ота" халқаро фестивалида қатнашяпти

    Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов ҳужжатли филмлар бўйича, Ўзбекфильм киноконцерни раҳбари Баҳодир Одилов эса бадиий фильмлар бўйича кинофестивалнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

    Озарбайжонда бўлиб ўтаётган Туркиянинг "Коркут ота" халқаро кинофестивалида ўзбекистонлик киноижодкорлар ҳам қатнашмоқда.

    Жумладан, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, "Абдулла Орипов" фильми режиссёри Музаффархон Эркинов, Ўзбекистон халқ артисти, "Абдулла Орипов" филмида рол ижро этган Гулчеҳра Жамилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчанов, "Менинг доирам" ҳужжатли фильми режиссёри Шуҳрат Маҳмудов, маҳоратли актриса Райхон Асадовалар ҳозирда Озарбайжонда бўлиб турибди.

    Шунингдек, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов ҳужжатли филмлар бўйича, Ўзбекфилм киноконсерни раҳбари Баҳодир Одилов эса бадиий филмлар бўйича кинофестивалнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

    Озарбайжондаги халқаро кинофестивалда Ўзбекистондан иккита филм иштирок этмоқда. Булар Музаффархон Эркинов суратга олган "Абдулла Орипов" бадиий филми ва Шуҳрат Маҳмудовнинг "Менинг доирам" ҳужжатли фильми.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates