Самарқандда Ҳолливуд актёрининг тоби қочди

    Таниқли Ҳолливуд актёри Кевин Спейси Самарқандда ўтаётган кинофестивалда шифохонага ётқизилган.

    64 ёшли актёр шаҳардаги Афросиёб музейини томоша қилаётган бўлган. Ўзининг айтишича, чап қўли увишиб қолган.

    У дарҳол шифохонага олиб борилган ва бир қатор текширувлардан ўтказилган, жумладан, МРТ ҳам қилинган. Қўл ишламаслиги ортидан юрак хуружи рўй бериши мумкин эди, аммо шифокорлар актёрнинг аҳволи яхшилигини айтишган.

    Текширувларда унинг соғлигиди жиддий муаммо аниқланмаган.

    Кўп ўтмай актёр XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Самарқанддаги ёпилиш маросимида сўзга чиққан.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates