Жорий йилнинг 24—28 май кунлари Лондонда (ECG Film Festival) олтинчи Британия халқаро кинофоруми ўтиб ўтди.
Мазкур халқаро кинофорумда «Ўзбекистон тарихи» телеканали директори Шуҳрат Ҳайитовнинг «Sharaf Rashidov-the Inspirer for the Development of Mirzachul (Шароф Рашидов – Мирзачўл ривожланишининг илҳомлантирувчиси)» номли хроникал ҳужжатли фильми ғолиб деб топилиб, махсус мукофотга сазовор бўлди.
Қайд этиш жоизки, ушбу фильм 30 га яқин мамлакатдан юзлаб кино фильмлар орасидан энг муносиби деб топилди.
Мазкур фильмда таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг таржимаи ҳоли, жумладан, унинг Мирзачўлни ўзлаштиришдаги жасорати, мамлакат қишлоқ ҳўжалигини танглик ҳолатидан олиб чиқишдаги ўрни, ирригация, милиорация ва бошқа йўналишлардаги фаолияти ёритилган.