Тошкент халқаро кинофестивали бошқа кунга кўчирилди

    Шу йилнинг 15-19 сентябрь кунлари пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилган "Ипак йўли дурдонаси" XVI Тошкент халқаро кинофестивали бошқа кунга кўчирилди.

    Бу ҳақда "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали матбуот хизмати маълум қилди.

    Маълум қилинишича, мамлакатимиз бу йил кўплаб эътиборга молик йирик халқаро тадбирларнинг марказига айланди. Уларнинг ўтказилиш саналари Кинофестиваль кунларига тўғри келади. Хусусан, Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ва бир нечта бошқа халқаро форум ва конференциялар шулар жумласидан.

    Шунингдек, Кинофестивалнинг танлов дастурида иштирок этиш учун аризалар қабули тўхтатилганига қарамай (60 дан ортиқ давлатдан 400 дан ортиқ фильмлар), хорижий мамлакатлардан иштирок учун талабгорларнинг сўровлари давом этмоқда. Бу ўз навбатида Кинофестивални ўтказиш кунлари билан боғлиқ режаларимизга ўзгартириш киритишни тақозо қилмоқда.

    Ўз иш режаларингизни ўзгартиришга мажбур бўлганингиз учун яна бир карра узр сўраган ҳолда, Кинофестивалга бўлган қизиқишингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates