Иккита янги гигант газ сайёра топилди

    NASAнинг TESS аппарати иккита янги газ гигант сайёрани аниқлади.

    Астрономлар иккита янги газ гиганти – TOI-3984A b ва TOI-5293A b кашф этилгани ҳақида хабар беришди, улар жуда қисқа орбитал даврларга эга.

    TOI-3984A b радиуси тахминан 0,71 Юпитер радиусига ва 0,14 Юпитер оғирлигига тенг бўлиб, ҳар куб сантиметр учун 0,49 грамм зичликка эга. Сайёра ўз юлдузи атрофида ҳар 4,35 кунда ундан тахминан 0,041 астрономик бирлик масофада айланади. Унинг мувозанат ҳарорати 563 келвинга баҳоланади. Астрономлар TOI-3984A b ни субсатурн сифатида таснифлашди.

    TOI-5293A b экзопланетаси эса ўлчами бўйича Юпитер билан солиштириш мумкин, аммо оғирлиги камроқ – тахминан 0,54 Юпитер оғирлигига эга. Сайёранинг зичлиги сантиметр куб учун тахминан 0,56 граммни ташкил қилади. TOI-5293A b юлдуз атрофида 2,93 кунда бир марта айланади. Ушбу газ гигантининг мувозанат ҳарорати 675 келвинга баҳоланади, шунинг учун тадқиқотчилар уни иссиқ Юпитер деб таснифлашди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates