Ил-76 ҳарбий самолёти Иваново вилоятида ҳалокатга учради

    Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти Иваново вилояти (Россия Федерацияси)даги аэродромдан ҳавога кўтарилаётганда ҳалокатга учради, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.

    “Самолётда саккиз нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи бўлган”, дейилади департамент хабарида.

    Самолёт режалаштирилган парвозни амалга ошириши керак эди, фалокат Москва вақти билан соат 13:00 атрофида юз берди.

    Ҳалокатга двигателлардан бирида юзага келган ёнғин сабаб бўлган.

    Россия ҳарбий-ҳаво кучлари олий қўмондонлигидан келган комиссия аэродромга учиб кетди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates