Ўзбек биотехнологлари томонидан ишлаб чиқилган тест тизимига патент берилди

    Республикада илк бор "Тескари транскрипцияли айни вақтдаги полимераза занжирли реакцияси усули ёрдамида SARS-CoV-2 коронавируси РНК сини аниқлаш учун реагентлар тўплами"га  патент берилди.

    «Biotest - SARS-CoV-2» реагентлар тўплами ўткир респиратор синдром COVID-19ни қўзғатувчи SARS-CoV-2 коронавирусининг РНКсини «реал вақт» режимида ПЗР усулида бурун-ҳалқум шиллиқ пардасидан олинган суртмадан аниқлайди.

    Ушбу тўплам коронавирус геномининг икки соҳасида - RdRP ва N генларида COVID-19 ўткир респираторли инфекцияни клиник ва диагностик текшириш учун мўлжалланган, тест натижалари қўшимча тасдиқлашни талаб қилмайди.

    Маҳаллий ПЗР тест системасига реакцияларнинг сифатини текширувчи кўрсаткичлар ҳам киритилган. Бу экспресс-тест эмас, балки тўлақонли тест бўлиб, натижалар 5-6 соатдан кейин аниқ бўлади ҳамда фақат махсус лабораторияларда қўллаш мумкин.

    Мазкур тест тизими Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг биотехнологлари томонидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ишлаб чиқилди. Уни “Biotest—LAB” МЧЖ стартапи томонидан оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

    «Biotest - SARS-CoV-2» реагентлар тўплами Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида 2020 йил 7 майда рўйхатга олинган. У бугунги кунда мазкур Агентликда рўйхатга олинган ягона тест тизимидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates