“2025 йил охирига бориб сунъий интеллект ҳар қандай одамнинг ақл-заковатидан ўзиб кетиши эҳтимоли ортиб бормоқда ва 2027/2028 йилларга келиб, СИ барча одамларнинг ақл-заковатидан ўзиб кетади. 2030 йилда сунъий интеллектнинг барча одамларнинг умумлашган ақл-заковатидан ўзиб кетиши эҳтимоли 100% ни ташкил этади, деди Маск Х ижтимоий тармоғида.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 4 июль куни сунъий интеллект инсоният учун экзистенциал хавфларни келтириб чиқариши ва давлатлар уни кеч бўлмасдан тартибга солишлари кераклигини айтган эди, деб хабар беради ria.ru.