Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин

    Америкалик тадбиркор SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари, Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

    Бу ҳақда Буюк Британиянинг The Guardianг азетаси Informa Connect Academy гуруҳи таҳлилчиларига таяниб хабар берди.

    “Илон Маск бойлик таҳлили гуруҳининг [Informa Connect Academy] янги ҳисоботига кўра, 2027 йилга бориб дунёнинг биринчи триллионери бўлишга яқин турибди. Таҳлилчилар бизнесменнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ўсиб бораётгани сабабли шундай хулосага келишди.

    Ҳиндистонлик миллиардер, Adani Group бизнес-конгломерати асосчиси Гаутам Адани ҳам ушбу мақомга эришиши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу 2028 йилда содир бўлиши мумкин. Nvidia технология компаниясининг бош ижрочи директори Женсен Хуанг ва индонезиялик магнат Пражого Пангесту ҳам мазкур рўйхатдан жой олиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates