Имитация қилинган Ой тупроғида биринчи марта нўхат етиштирилди

    Олимлар Ойда ўсимликларни етиштиришда илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Бунинг учун улар «Аполлон» миссиясида Ойдан олиб келинган тупроқ намуналаридан яратилган сунъий тупроқдан фойдаланди.

    Ойнинг тупроғида заҳарли моддалар борлиги аниқланган. Уни ҳал қилиш учун мутахассислар қўзиқорин ва чувалчанглардан фойдаланишди. Биринчиси Ой тупроғида бўлган оғир металлларни ўзига сингдиради, иккинчиси эса органик материалларнинг биологик парчаланиши ва тупроқни озиқ моддалар билан бойитишда ёрдам беради.

    Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Ой тупроғида қўзиқорин ва чувалчанглар қўшилган ҳолда ўстирилган ўсимликлар юқори натижаларни кўрсатди.

    Тадқиқотлар давом этмоқда. Олимлар муваффақиятли етиштирилган ўсимликларнинг таркибини синчковлик билан текширмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates