Бу ҳақда 1 январь куни ассоциацияга раислик қилган Бразилия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
“Бразилия ҳукумати бугун, 6 январь куни Индонезия Республикасининг БРИКСга тўлақонли аъзо сифатида расман киришини эълон қилди”, дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.
Баёнотда, шунингдек, Индонезия номзоди 2023 йил август ойида ЖАРда бўлиб ўтган Йоханнесбург саммитида “жамият [мамлакат] етакчилари томонидан маъқуллангани” қайд этилган. “Бразилия Индонезия ҳукуматини БРИКСга қўшилганлиги билан табриклайди. Жануби-Шарқий Осиёдаги энг катта аҳоли ва энг йирик иқтисодиётга эга Индонезия ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари билан биргаликда глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш тарафдори ва глобал жанубдаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга ижобий ҳисса қўшади”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ Россия ТИВ 2025 йилдан бошлаб бир қатор давлатлар ҳамжамиятнинг ҳамкор давлатлари сифатида БРИКСга қўшилиши ҳақида хабар берган эди, улар орасида Индонезия ҳам бор эди. Эълон қилинган бошқа ҳамкорлар – Беларусь, Боливия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистон, деб хабар беради tass.ru.