баннер
2 мар 2025
04:32

    Трамп БРИКСга аъзо давлатлар доллардан воз кечса, уларга қандай чоралар кўришини айтди

    БРИКС давлатлари савдода доллар ўрнини босиши мумкин бўлган валютага ўтишга уринишларидан воз кечиши керак, деб ёзди АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг TRUTH Social ижтимоий тармоғида.

    “Биз афтидан душман бўлган давлатлардан янги БРИКС валютасини яратмаслик ёки қудратли АҚШ доллари ўрнини босадиган бошқа валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини олишларини талаб қиламиз. Акс ҳолда, улар 100 фоизлик тарифларга дуч келишади ва ўзларининг товарларини ажойиб Америка бозорида сотиш имкониятидан маҳрум бўлишлари мумкин, дейилади хабарда.

    Давлат раҳбари АҚШ халқаро савдода доллар ўрнини босишига йўл қўймаслигини таъкидлади. У, шунингдек, бунга уринган мамлакатларга қаттиқ савдо чоралари билан таҳдид қилди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech