БРИКСга аъзо давлатларнинг “Глобал тенг ҳуқуқли ривожланиш ва хавфсизликни таъминлаш учун кўп томонламаликни мустаҳкамлаш” Қозон декларацияси Кремль сайтида эълон қилинди, деб хабар беради ria.ru.
“Биз космик фаолиятнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш ва космосда қуролланиш пойгасининг ва космосда қуролларни жойлаштиришни олдини олиш, шу жумладан тегишли кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш бўйича музокаралар орқали глобал хавфсизликни таъминлашни қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор таъкидлаймиз”, дейилади ҳужжатда.