Индонезиядан келувчи мусулмон сайёҳлари учун ҳамёнбоп тур пакетлар ишлаб чиқилади

    Суматра оролида яшовчи аҳолининг 5 млн нафардан ортиғи Нақшбандия тариқати асосида ҳаёт кечирувчилар ҳисобланади.

    Ўзбекистон туризми салоҳиятини Шарқий Осиё мамлакатларида кенг тарғиб этиш мақсадида Индонезияда бўлиб турган Туризм қўмитаси делегацияси аъзолари бугун Индонезия Мусулмонлар идораси (Мажелис Улама Индонесиа) раҳбарияти билан учрашди.

    Учрашувда мамлакатлар ўртасида “Halal tourism” тарғиботини янада кучайтириш, мусулмон сайёҳлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари муҳокама этилди.

    Икки томонлама мулоқот чоғида расмийлар Индонезиядан Ўзбекистонга борувчи мусулмон сайёҳлар сонини ошириш, бунда ҳамёнбоп тур пакетлар ишлаб чиқиш ва сифатли хизмат кўрсатиш бўйича қатор масалалар кўриб чиқилди.

    “Биз Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва туризм имкониятлари ҳақида бирмунча маълумотларга эгамиз. Ўзбекистонлик қомусий олимлар томонидан Ислом дини ташвиқоти учун амалга оширилган ишлар ва уларнинг илмий мерослари билан яқиндан танишиш имконияти индонезиялик мусулмонларни хурсанд этади. Жумладан, Суматра оролида яшовчи аҳолининг 5 млн нафардан ортиғи Нақшбандия тариқати асосида ҳаёт кечирувчилар ҳисобланади. Шу боисдан Ўзбекистонга ташриф буюришни истовчилар сони жуда кўплаб топилади”, деди Индонезия Мусулмонлар идораси Халқаро алоқалар бўлими раҳбари доктор Сударното Абдул Ҳаким.

    Мулоқот давомида айни пайтда Бухорода туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида индонезиялик расмийларга тўлиқ маълумот берилди.

    Учрашув якунида Индонезиядаги масжидлар ва уларнинг атрофидаги аҳоли гавжум хиёбонларда ўрнатилган экранларда Бухоро тарғиботи бўйича видеороликларни намойишини ташкил этиш борасида келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates