Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадината 13 июнь куни Тошкентда вафот этди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Индонезиянинг мамлакатимиздаги элчиси Сунарио Картадинатанинг вафот этгани муносабати ҳамдардлик билдирди.

    "Бугун Индонезиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Сунарио Картадината жанобларининг бевақт вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Жаноб Картадината ўз ватани учун тинимсиз меҳнат қилган, Индонезия манфаатларини ғоят профессионаллик ва фидойилик билан илгари сурган таниқли ва тажрибали дипломат эди. Унинг мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси беқиёс. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан Элчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда барча индонезиялик дўстларимизга ҳамдардлигимизни билдирамиз".

    Марҳум элчи Сунарио Картадината 74 ёшда. У 2019 йил март ойидан буён Индонезиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates