Инклюзив таълим учун кадрлар тайёрлашда Франция тажрибаси жорий этилади

    Таълим 6 октябр 2023 3064

    Жорий йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари – Мактабгача таълим агентлиги директори А.Шин ҳамда Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Орелия Бушес хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувдан кўзланган мақсад Франция томони билан аввал эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш масалаларини муҳокама қилишдан иборат эди. Хусусан, Франция тажрибаси доирасида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, инновацион ўйин техникасига ўргатиш, рақамли технологиялар ва бошқа ўқитиш усулларидан фойдаланишни назарда тутувчи йўналишлар ҳақида сўз юритилди. Учрашувда француз томонининг мактабгача ёшдаги болаларни рус, инглиз, корейс ва хитой каби мавжуд чет тиллари билан бир қаторда француз тили ўқув дастурини ишлаб чиқишда кўмаклашиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, кун тартибида инклюзив таълим учун кадрлар тайёрлаш соҳасида Франциянинг муваффақиятли тажрибасини биргаликда жорий этиш масаласи кўтарилди. Томонлар бу йўналишда ўзаро ишни бошлашга келишиб олдилар.

    Томонлар тегишли француз ташкилотларини жалб этган ҳолда уч томонлама форматда кейинги учрашувларни ташкил этишга келишиб олдилар, деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates