Инновацион педагогика изланиш, янгича ёндашув ва тажриба маҳсули

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 20 октябрь сонида Тошкент давлат педагогика университети ўзбек-беларусь инновацион педагогика қўшма факультети декани Омилхон Исмоиловнинг “Инновацион педагогика изланиш, янгича ёндашув ва тажриба маҳсули” номли мақоласи чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

    2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида педагогик таълимни замонавий талаблар асосида ривожлантириш ва сифатли педагог кадрлар тайёрлаш вазифалари қўйилган. Мазкур стратегия асосида халқ таълимини риволантириш бўйича миллий дастур қабул қилинди. Ушбу янги ҳужжатда олий педагогик таълим бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш алоҳида белгиланган. Бу борада инновацион педагогиканинг аҳамияти юқори бўлиб, унинг воситасида педагогик таълимни ривожлантириш ва салоҳиятли мутахассислар тайёрлаш мумкин.

    Инновацион педагогика ҳозирги давр технологик тараққиётининг энг сўнгги ютуқларига асосан, олий педагогик таълимни ривожлантиришга янгича ёндашувларни тақдим этиб келмоқда. Чунки педагогиканинг бу тармоғида асосий эътибор олий педагогик таълим жараёнини янгича асосда амалга ошириш ва янги технологияларни пухта эгаллаган кадрлар тайёрлашга қаратилади.

    Шу сабабли, инновацион педагогиканинг негизларидан бири халқаро ҳамкорликдир. Унинг воситасида инновацион педагогика таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини кучайтириш имкониятига эга бўлади. Бу борада кейинги йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўзига хос тажриба тўпланди. Жумладан, 2018 йил университетимиз Беларусь давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ўзбек­-беларусь инновацион педагогика қўшма факультетини ташкил этди.

    Бундан мақсад ўзбек ва беларусь педагогик тажрибасини уйғунлаштирган ҳолда олий педагогик таълимни амалга ошириш ҳамда инновацион компетенцияларга эга, олий маълумотли муаллимлар тайёрлаш эди. Ўзбек педагогик таълим жараёнида янгилик бўлган мазкур қўшма факультет фаолияти мураккаб пандемия шароитига тўғри келди. Бироқ томонларнинг тажрибаси ва инновацияга интилиши натижасида қўшма факультет тўлақонли фаолият юрита бошлади.

    Педагогик таълимнинг муҳим йўналишларидан бўлган логопедия, мактабгача таълим ва амалий психология бўйича қўшма халқаро педагогик таълимни амалга ошириш ҳамда мазкур йўналишларда инновацион компетенцияларга эга педагог кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилди. Натижада ушбу йўналишларда самарали фаолиятни ташкил этиш юзасидан меморандум имзоланди.

    Олий педагогик таълим 3+1 тизими бўйича йўлга қўйилиб, асосий эътибор бўлғуси кадрларнинг назарий ва амалий кўникмаларини уйғун тарзда шакллантиришга қаратилди. Ўқув жараёнининг уч йили Тошкент давлат п едагогика университетида ва бир йили Беларусь давлат педагогика институтида ўтказилиши белгиланган. Шу боис, ўқув дастурлари ўзбек ва беларусь педагогикасининг миллий тажрибаси ҳамда халқаро баҳолаш таълим дастурлари қоидалари асосида ишлаб чиқилди.

    Ўқув адабиётлари ҳам халқаро педагогик тажрибалар асосида шакллантирилиб, электрон, офлайн ҳамда онлайн намуналари тайёрланган ҳолда таълим жараёнига жорий этилди. Бунинг натижасида 2018–2020 йилларда пандемия туфайли таълим жараёни ZOOM платформаси асосида ташкил этилди. Беларусь томонидан 20 нафар тажрибали профессор­ўқитувчи 24 ўқув фани бўйича онлайн/офлайн шаклда маъруза, амалий семинар ва машғулотларни замонавий аудиторияларда ўтди.

    Бу жараёнда таълим берувчилар ва билим олувчилар инновацион технологиялар имкониятига таянган ҳолда тенг иштирок этганини эслаш жоиз.

    Биринчидан, ўқитувчилар ва талабалар илк бор ўқитишнинг онлайн шаклига дуч келган эди, бу борада тажриба кам эди.

    Иккинчидан, онлайн таълим жараёни ижодий изланишни талаб этди.

    Учинчидан, ташкил этилган йўналишлар, яъни логопедия, мактабгача таълим ва амалий психология кўп ҳолларда таълимнинг офлайн — бевосита мулоқот шаклига асосланган. Шу сабабли, мазкур йўналишларда онлайн режимда янгича педагогик таълимни қўллаш керак эди.

    Тўртинчидан, бу жараёнларнинг барчаси мураккаб ижтимоий шароитда изланиш, ижодий ёндашиш ва янгича муносабатларга асосланган ҳолда олий педагогик таълимни кутилган даражада амалга оширишга туртки берди. Бу орада таълим жараёнини амалий жиҳатдан кучайтиришга хизмат қилувчи халқаро илмий­амалий анжуманлар, танловлар, учрашувлар ҳамда тажриба алмашувлар кенг йўлга қўйилди. Натижада қўшма факультет фаолияти кенгайиб, талабаларнинг илмий, касбий ва ижодий фаоллиги ортди.

    Асосий эътибор халқаро миқёсда ўтказиладиган таълим тадбирлари воситасида бўлғуси педагогларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини назарий ва амалий жиҳатдан уйғун шакллантиришга қаратилди. Бундай имкониятлар натижасида 2021­2022 ўқув йилидан бошлаб қўшма факультетда мактабгача ва бош ланғич таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим жараёни йўлга қўйилди. Жорий йилда факультетимизнинг илк битирувчилари касбий ва амалий фаолият учун йўлланма олди.

    Уларга Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Беларусь давлат педагогика университетининг дипломлари тантанали топширилди. Иқтидорли талабалар олий педагогик таълимнинг энг муҳим, долзарб муаммолари бўйича изланишлар олиб бораётгани ва амалий ишланмалар яратаётгани устоз­шогирд анъанаси самарасидир. Жумладан, факультетда таҳсил олувчи 70 нафарга яқин иқтидорли йигит­-қиз халқаро илмий-­амалий анжуманларда ҳамда танловларда қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллади.

    Хусусан, талабаларимиз Беларусь, Россия, Польша, У краина, Қозоғистон каби мамлакатларнинг нуфузли анжуманларида илмий мақолалари, ишланма ва тақдимотлари билан фаол иштирок этди. Бугун олий педагогик таълим жараёнида инновацион халқаро ҳамкорлик асосида юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш кўлами кенгайиб бормоқда.

    Президентимизнинг шу йил 21 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора­-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-­тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида хорижий нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни замонавий талаблар асосида йўлга қўйиш вазифаси белгиланган. Мазкур вазифалар ижроси жараёнида факультетимиз фаол иштирок этиши учун фаолиятнинг янги йўналишлари белгилаб олинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates