Инновация — 2021 илмий-амалий анжуманида долзарб мавзулар муҳокама қилинди

    Шу йилнинг 26 октябрь куни Тошкент давлат техника университетида мамлакатимизда инновацион ривожлантириш жараёнларини жадаллаштириш борасидаги долзарб вазифаларни ҳал этишда саноатчилар, олимлар, тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган анъанавий XXV Халқаро “Инновация — 2021” илмий-амалий анжумани ўтказилди.

    Унинг ялпи мажлиси университет ректори С.М.Туробжонов ва Тармоқлараро стратегик инновациялар ва ахборотлаштириш маркази директори О.А.Қодиров ва бошқаларнинг чиқишлари билан бошланди.

    Тадбирда “Ёшлар ва таълим муаммолари”, “Иқтисодиёт тармоқларидаги инновацион жараёнлар”, “Табиий, минерал-хом ашё ва иссиқлик энергетик захиралардан оқилона фойдаланиш муаммоларини ҳал қилиш учун инновацион технологиялар ва усуллар”, “Кон иши ва металлургия. Геология”, “Ахборот технологиялари ва иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш”, "Автоматик ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлар", “Тизимли таҳлил ва математик моделлаштириш”, “Сув-Саҳро-Экология. Муаммолар ва ечимлар” каби шўъбаларда 156 та маъруза ва бошқа чиқишлар муҳокама қилинди.

    Анжуманда нафақат мамлакатимиз ҳудудларидан, шунингдек хорижий давлатлар — Вьетнам, Беларусь, Болгария, Испания, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон вакилларининг маърузалари тақдим қилинган.

    Анъанага мувофиқ мазкур конференция материалларининг китоб ҳолида нашр этилгани назарий ва амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга.

    Ҳасан Адбдуназаров.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates