Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказда "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишонини топшириш маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Мукофот инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги катта ҳиссаси, нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, таълим ва тарғибот соҳасидаги хизматлари учун топширилди. Маросимни Миллий марказ директори Акмал Саидов олиб борди.
Мукофотланганлар:
I. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий фаолияти учун:
Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович – Ўзбекистон Конституциявий судининг фахрийси;
Сайидов Тошпўлат Давронович – "SAYIDOV TOSHPO’LAT DAVRONOVICH" адвокатлик бюроси раҳбари;
Пўлатов Абдукамал Қодирович – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фахрийси.
II. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотларнинг фаолияти учун:
"VETERAN" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси;
"Тараққиёт стратегияси" маркази;
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси.
III. Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳиссаси учун:
Раҳимова Гулнора Хошимовна – Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари;
Хусанова Дилноза Ғафуровна – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси.
IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботдаги ҳиссаси учун:
Матчанов Олимжон Отабоевич – Ўзбекистон ИИВ Академиясининг факультет бошлиғи;
"YURIST VA KADR" хусусий таълим муассасаси.
Тадбир якунида Миллий марказ билан самарали ҳамкорлик қилаётган давлат ташкилотлари, илмий ва жамоатчилик ташкилотлари вакилларига ташаккурномалар топширилди.