Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўқув курси ўтказилди

    Мамлакатимизда 28 сентябр 2023 1257

    27-28 сентябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида шу мавзуда ўқув курси ўтказилди.

    Машғулотлар давлат ташкилотларида жамоатчилик билан алоқалар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик учун масъул ходимлар ҳамда матбуот котиблари учун ташкил этилди.
    Ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури доирасида бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигига бағишланди.
    Машғулотлар давомида асосий эътибор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ҳамда ушбу соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилишига доир ахборотни кенг жамоатчилик ва хорижий давлатларнинг сиёсатини шакллантирувчи доираларига етказиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилди.
    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмита раиси Дилором Файзиева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ходимлари ва экспертлари, профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
    Тингловчилар учун “Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари”, “Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Парламентнинг роли”, “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли”, “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: халқаро ва миллий механизмлар”, “Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини таъминлаш – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши”, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман институти вазифалари”, “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурининг бажарилиши тўғрисида”, “Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқларининг таъминланиши масалалари” каби мавзуларда маърузалар тақдим этилди. Шунингдек, интерактив машғулотлар ўтказилди.
    Икки кунлик ўқув курсида турли вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 79 нафар ходими қатнашди.



    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
    Миллий марказининг матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates