Инсон хотира билан яшайди

    Фикр 30 апрел 2021 2091

    Уруш азалдан инсоният бошига оғир кунларни солиб, оилаларни мусибатда қолдириб келган. Шу боис, бундай мудҳиш воқеаларни бошлаган, жангу-жадални келтириб чиқарганлар қаттиқ қораланган.

    Тинчлик учун жон фидо қилганлар эса ҳамиша эъзозда, эътиборда бўлган. Яна саноқли кунлардан кейин Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 76 йил тўлади. Бу шонли санада мустақиллик неъматларидан баҳраманд бўлиб фаровон ҳаёт кечиришимизга ўз ҳиссасини қўшган фидойи инсонларнинг қаҳрамонликлари ёдга олинади.

    Мазкур сана арафасида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд олиш, бугун ҳам сафимизда туриб ўсиб келаётган ёш авлодга ўзининг умр йўллари билан ибрат ва сабоқ бериб келаётган фахрийларимиз, уруш қатнашчилари ва ногиронлар ҳолидан хабар олиш қадриятга айланиб кетган.

    Шу боис, Президентимиз жорий йилнинг 20 апрель куни «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди. Ушбу ҳужжатга кўра 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

    Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватан озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечаларни ўтказиш топширилди.

    Бекобод туманида ҳам 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан амалга ошириладиган хайрли ишлар ва тантанали тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра маҳаллаларда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинади. Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтадиган тадбирларда ёшларга бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни кўз-қорачиғидек асраб-авайлашда уруш қатнашчиларининг бошидан ўтказган кунлари мисолида тушунтиришлар беришга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, уруш қатнашчиларига туманимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари ва ҳомийларнинг совғалари ҳам топширилади.

    Ҳа, инсон хотира билан яшайди. Шундай экан ўтганларни ёд олиш баробарида қонли жанггоҳлардан омон қайтиб бугун ҳам сафимизда турган мўътабар отахонларимизни дуосини олиш тинч-осойишта ҳаётимизни қадрлашга ўргатади. Ёшларга куч-қувват бағишлаб, янгидан-янги бунёдкорлик сари чорлайди.

    Хайруллахон КАМОЛОВ,

    жиноят ишлари бўйича

    Тошкент вилояти

    Бекобод тумани судининг раиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates