Инсонийликнинг энг муҳим фазилати – Ватанига бўлган муҳаббатдир

    Ватанпарварлик тамойили Ватан тушунчасини фидоийларча идрок этиш, муайян ҳудуд ва халққа муҳаббат ҳисси сингари омиллар билан боғлиқ.

    Ватанпарварлик маълум ва машҳур тамойил бўлиб, у инсоннинг ўз Ватанига муҳаббатини, уни асраб-авайлашга бўлган иштиёқини англатувчи ахлоқий тушунчадир. Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш эса ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган масала ҳисобланади.

    Ватанпарварлик тамойили Ватан тушунчасини фидоийларча идрок этиш, муайян ҳудуд ва халққа муҳаббат ҳисси сингари омиллар билан боғлиқ.

    Бу тамойил хаёлий туйғуга эмас, балки муайян замонга, муайян ватандош инсонларга бўлган муҳаббатга асосланган ахлоқий хатти-ҳаракатлар мажмуидир.

    Ватанпарварлик аниқ муҳитда, заминда ва мавжуд маънавий–ахлоқий қадриятлар асосида шаклланади. Шахс ватанпарварлик туйғусини яратмайди, балки, уни тайёр ҳолда қабул қилади. Чунки ватанпарварлик узоқ тарихий ривожланиш жараёнида шаклланадиган ижтимоий туйғудир.

    Ватанпарварлик кишиларнинг ижтимоий ва маънавий ахлоқий хислатларининг, фазилатларининг юксак даражада намоён бўлиши ҳисобланади. Зеро, улар негизида ота-боболардан мерос қолган заминни севиш, урф-одатларни, қадриятларни сақлаш, эл-юрт равнақи учун чин дилдан меҳнат қилиб, Ватанни душманларидан ҳимоя қилиш, ҳар қандай қарамликдан озод этиш, ҳатто зарур бўлса, унинг озодлиги ва мустақиллиги учун жонини ҳам аямаслик каби эзгу ғоялар ётади.

    Ҳозирги пайтда ёшларимизда ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш, уларни Ватан маъносини теран англаб етишга ўргатиш, ватанпарварлик – юксак ахлоқий тамойил эканини тушунтириш маънавий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади.

    Ватан мустақиллигини таъминлашда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, алоҳида ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам ватанпарварлик тарбияси давр талабидир.

    Миллий ватанпарварлик ғоялари билан суғорилган, теран фикрловчи ёшларни тарбиялаш миллий ўзликни англашнинг асосий омили бўлиб ҳисобланади. Шу боис, Ватан ҳимоясига тайёрланаётган ёшларимизнинг ҳар бири юксак ватанпарварлик руҳида тарбияланиши шарт.

    Зеро, ватанпарварлик ижтимоий ҳаётимизнинг асосий зарурати ҳисобланади, чунки усиз бунёдкорлик ҳам, тараққиёт ҳам бўлмайди.

    Бу ҳаётий ҳақиқат биз ҳамиша амал қиладиган тамойилга, жамият ривожининг асоси ва шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. Бу тизим марказида маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак.

    Ёшларга ҳар соҳада ўзларини намоён қилишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ҳар бир ёш авлодни юксак маънавиятли, она-Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва шуурини зарарли ёт ғоялардан ҳимоялашга алоҳида вазифа сифатида қаралмоқда.

    Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашни оиладан бошламоқ керак. Чунки оила жамиятнинг бир бўғинидир. Шундай экан, жамиятга керакли кадрларни оила етказиб беради. Оилада бола улғаяди, ўсади. Ана шу вояга етиш жараёнида оила мактабининг ўрни беқиёс. Оилага, ота-онага, яқинларга бўлган муҳаббат, ҳурмат кейинчалик бир бутунлик сифатида Ватан сўзида мужассамлашади. Шундай экан, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби фазилатлар ёшларни маънавий юксалишига замин ясайди. Оилада болаларимизга эртаклар айтаётганимизда ҳам миллий эртаклардан, афсоналардан, ривоятлардан фойдаланишимиз у ердаги қаҳрамонларнинг мардлик, жасурлик, ўз ватанини ҳеч нарсага алиштирмаслик, уни бир парча тупроғини ҳам муқаддас билиш лозимлигини аждодларимиз маънавий меросларидан фойдаланган ҳолда узвий олиб боришимиз ватанимиз келажагини мевасини яратади.

    Хусусан, Широқ, Тўмарис, Алпомишларнинг жасоратлари миллий қадриятларимизнинг, анъаналаримизнинг, асрлар оша бизга етиб келган урф-одатларимизнинг сақланиб, бардавом бўлишида асос бўлиб хизмат қилади.

    Ёшларда ватанпарварлик туйғусининг барқ уришида таълим ва тарбиянинг узвийлиги муҳим ўрин тутади. Бунда, оила, мактабгача таълим муассасалари, мактаб ва олий ўқув юртлари фаолиятида узвийлик тамойилининг татбиқ этилиши ватанпарварлик туйғусининг янада такомиллашувига олиб келади.

    Ватанга муҳаббат туйғуси – бу жамиятдаги маънавий шаклланишнинг чуқур илдизини очиб берувчи ўзига хос калитдир. Зеро, инсонийликнинг энг муҳим фазилати кишининг Ватанига бўлган муҳаббати билан белгиланади.

    Улуғ аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган она-Ватанга муҳаббат туйғуси фарзандларимиз, бугунги ва келажак авлодларимиз учун чинакам эътиқод ва муҳаббатнинг инъикосидир.

    Хулоса қилиб айтганда, олдимизда турган асосий вазифа – ёшлар онгида она-Ватанга муҳаббат, садоқат, инсонпарварлик, миллий ғурур каби ғояларни чуқур сингдирган ҳолда миллий ўзлигини англашга эришишдир.

    Дилдора Юсупова,

    Бахтиёр Зокиров,

    Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги

    университети доцентлари

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates