Интеллектуал ва ташаббускор ёшлар - давлатнинг стратегик ресурси

    Кейинги авлод 7 сентябр 2021 3724

    Мамлакатнинг келажаги аввало ёшларнинг юксак савиядаги билими, комил тарбияси ва интеллектуал тараққиёти билан бевосита боғлиқ.  

    Зеро, юксак тараққиёт сари йўл – фақатгина янги замонавий билимлар, инновациялар ва инсон капиталига асосланган рақамли иқтисодиётни шакллантириш орқалигина ўтади. Бу эса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишни тақозо этади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда десам муболаға бўлмайди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон» боғида, барпо этилган «Мустақиллик» монументи пойида туриб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида: “Бугун биз ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган юксак мақсадларимиз сари дадил бормоқдамиз. Вужудимизда, қонимизда аждодларимиздан мерос буюк қудрат жўш ураётган экан, биз эзгу орзу ва мақсадимиз бўлмиш янги Ўзбекистонни албатта бунёд этамиз. Ўзбекистон ҳар томонлама обод ва фаровон, эркин демократик мамлакатга айланади...” – деган сўзлари ҳар биримизда унутилмас таассурот, ишонч ва умидлар ўйғотди.

    Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учунчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон-кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.

    Таъкидлаш жоизки, ўз орзу-умидлари, интилишлари ва мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида ғайрат-шижоат билан, фидойилик билан меҳнат қилаётган ташаббускор йигит-қизлар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир.

    Бугун ҳар биримиз, ҳар куни, ҳар соатда ёш авлоднинг дарду ташвиши, қайғуси билан яшамоғимиз ва бу борада Давлат раҳбаридан ибрат олмоғимиз даркор. Зеро, Президентмиз ташаббуси билан юртимизда сўнгги 5 йилда 64 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилди. Қабул квотаси 3 баробар оширилди. Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 28 фоизга етказилди. Яқин келгусида ушбу кўрсаткични 50-60 фоизга етказиш мўлжалланмоқда.

    Президентимиз томонидан “Янги Ўзбекистон” шароитида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни самарали ҳал этиш, юртимизда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ана, шундай ишларнинг амалий натижаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сонли “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини келтириш мумкин.

    Бугунги кунда филиалда иқтисодиёт тармоқлари учун 10 та замонавий таълим йўналишлари бўйича, жумладан, Россия Федерациясининг Қозон Федерал университети ҳамкорликда 5 та таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар, 3 та мутахассислик бўйича магистрлар ҳамда 3 та ихтисосликлар бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

    Бугун Президентимиз ташаббуси билан олий таълим сифатини яхшилаш, хорижий тажрибаларни юртимизда оммалаштириш, таълимга инновацияларни кенг тадбиқ этиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

    Хулоса ўрнида таъкидлаш зарурки, бугун ёшларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук ва комил шахслар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, қулай, илғор ва инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун бор куч-имкониятлари ишга солинмоқда. Мақсад – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, мамлакатимиз дунёнинг энг тараққий этган давлатлари қаторига чиқиши учун интеллектуал ва маънавий етук, ташаббускор ёшларни тарбиялашдан иборат деб ҳисоблайман.

    Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда жамиятнинг энг фаол қатлами сифатида эътироф этилувчи ёш авлодга эртанги тараққиётни таъминловчи катта куч, давлатнинг стратегик ресурси, деб қаралмоқда. Натижада, юксак билимли, ғайрат-шижоатли, замонавий фикрлайдиган, мустақил, қатъий позицияга эга ёшлар ҳал қилувчи кучга айланиб бормоқда.

    Олим Тўрақулов,

    ЎзМУ Жиззах филиали директори,

    педагогика фанлари доктори,

    профессор

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates