Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири

    Мамлакатимизда 2 декабр 2021 15845

    2021 йил 2 декабрда «Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири» мавзусида халқаро воркшоп бўлиб ўтди.

    Унда инновацион ривожланиш, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, ЮНИСEФ, ИНХА университети, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари иштирок этди.

    Тадбирни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Д.Тошмуҳамедова олиб борди. У ўз чиқишида ижтимоий тармоқлар инсонлар ҳаётига чуқур кириб бориб, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этди.

    Хусусан, кўпчилик ёшлар вакиллари учун реал ҳаётдан кўра Интернетда мулоқот қилиш қулайроқ. Бу шахснинг жамиятдаги ўз ўрнини топишида салбий из қолдиради, уни янада чеклайди.

    Хусусан, кўпчилик ёшлар вакиллари учун реал ҳаётдан кўра Интернетда мулоқот қилиш қулайроқ. Бу шахснинг жамиятдаги ўз ўрнини топишида салбий из қолдиради, уни янада чеклайди. Воркшоп ишида ИНХА университетининг (Жанубий Корея) хорижлик профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар парламенти аъзолари онлайн иштирок этди.

    Ижтимоий тармоқларнинг ҳамма учун қулайлиги, тезда ахборот алмашиш мумкинлиги, ижтимоий тармоқлар орқали ўз дунёқарашини намоён қилишнинг энг қулай усули сифатида фойдаланувчи ёшлар орасида унинг жуда машҳурлиги туфайли ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларнинг таъсири жуда юқори экани таъкидланди.

    Воркшоп иштирокчилари ҳозирги замон ёшларининг ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиши, киберсоциаллашув таҳдиди, Интернетнинг таъсири ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

    Кўрилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates