Тошкентда Ўзбекистоннинг ЮНИСЕФ билан ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

    Тошкентда Ўзбекистоннинг БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева иштирок этди.

    Т.Нарбаева ўз нутқида улғайиб бораётган авлод манфаатлари йўлида биргаликда ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

    Тадбир давомида ўттиз йиллик ҳамкорлик давомида болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, таълим ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини ошириш, шунингдек, уларни зўравонлик ва камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилгани таъкидланди.

    ЮНИСЕФ комплекс дастурларни амалга ошириш учун техник ёрдам ва ресурслар тақдим этиш орқали Ўзбекистоннинг болалар учун қулай муҳит яратиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди. Бу ҳамкорлик мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларни илгари суриш, шу жумладан, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини ҳаётга татбиқ этишда муҳим омил бўлди.

    Ўзбекистонда кўп йиллардан буён ёш авлоднинг камол топиши учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти. Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келиняпти.

    Болаларнинг халқароҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий ва институционал асослари изчил такомиллаштириляпти. Сўнгги йилларда ёш авлодни ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш ва баркамол ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қатор муҳим қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    2024 йил ноябрь ойида Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди. Ушбу ҳужжат зўравонликнинг барча шаклларини тақиқлайди ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини назарда тутади.

    Республикада инклюзив таълим тизими ҳам фаол ривожланяпти, соғлиқни сақлаш, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ўқитиш соҳасида кенг кўламли дастурлар амалга ошириляпти.

    ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълим каби бошқа муҳим йўналишларда давом эттирилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates