Интернетга уланиш тезлиги 28 баробар ошди, тарифлар нархи эса 30 баробар арзонлашди

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари 2017-2022 йилларда Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

    Ўтказилган таҳлил даврида мамлакатимизда рақамли инфратузилманинг барча кўрсаткичлари бўйича сезиларли ўсиш қайд этилган. Шу жумладан:

    - Халқаро маълумотларни узатиш тармоғига (интернет) уланиш тезлиги 28 баробар ошди ва 2022 йилда 1800 Гбит/с ни ташкил этди;

    - провайдерлар учун интернет тарифлари нархи 30 баробар, яъни 2017 йилдаги 90 доллардан 2022 йилда 3 долларгача арзонлашди;

    - оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 7 баробар ошиб, 2017 йилдаги 24,5 минг километрдан 2022 йилда 170 минг километргача етди;

    - мобил таянч станциялар сони қарийб 3 баробар кўпайди ва 2022 йилда 54 мингтага етди;

    - 2022 йилда аҳолининг 75 фоизи интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлди. 2017 йилда бу кўрсаткич 34,5 фоиз эди;

    - уяли алоқа тармоқлари абонентлари улуши 2017-2022 йилларда 70 дан 86 фоизга (ўсиш 1,2 баробар) кўтарилди.

    Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (2026 йил охиригача унинг ЯИМдаги улушини камида 2,5 баробарга ошириш) “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида асосий “драйвер” сифатида белгиланган.

    Рақамли инфратузилмани янада такомиллаштириш сифатли иқтисодий ўсишни таъминлаш, бизнес имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг таълим, хизматлар ва онлайн бандликдан фойдаланиш имкониятларини оширишда ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates