Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Франция Элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди

    Шу йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди.

    Асосий эътибор жорий сармоявий, савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига, жумладан, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти, транспорт, туризм, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳаларда аввал келишилган лойиҳаларни амалга ошириш ишларига қаратилди.

    Томонлар 2024 йилда йирик қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ҳам кўриб чиқдилар.

    Учрашув якунида муҳокама қилинган барча йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қатъий интилиш билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates