Инвесторлар Қуйи Чирчиқ туманидаги қуёнчиликка ихтисослашган агрокомплексда бўлди

    Бизнес 9 август 2022 1812

    Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон ҳамда Ирландия давлатларидан ташриф буюрган бир гуруҳ инвесторлар Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ташкил этилган «Қуёнчилик ва наслчилик агрокомплекс» МЧЖ фаолияти билан танишди.

    Мазкур туманнинг «Беруний» МФЙ ҳудудида ташкил этилган агрокомплекс майдони 11,4 гектарни ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион долларга тенг бўлиб, шундан 12,4 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келади.

    Ташриф давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Маълумотларга қараганда, инсон соғлом бўлишни истаса, бир йилда 90 килограммгача гўшт истеъмол қилиши, унинг камида 5 фоизи қуён гўшти бўлиши керак экан. Бунинг асосий сабаби қуён гўштининг парҳезбоблиги ва экологик жиҳатдан тозалигидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates