IPhone келгусида бутунлай қайта ишланадиган материаллардан тайёрланади

    Aмериканинг Apple корпорацияси бош директори Тим Кук келажакда IPhone бутунлай қайта ишланадиган материаллардан тайёрланишини маълум қилди, деб ёзади Gadget Tendency интернет нашри.

    Корпорация раҳбари “VivaTech 2021” технологик конференциясида Apple компаниясининг баъзи режалари билан ўртоқлашди. “Янги IPhone ишлаб чиқаришда Ер ресурсларидан фойдаланилмайди, чунки улар қайта тикланадиган манбаларга боғлиқ бўлади”, — деди у.

    “Одамларни углерод нейтраллиги ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш ва 2030 йилгача барча қиймат занжирини қайта тикланадиган манбаларга ўтказиб, углерод нейтраллигига эришишга умид қилиш керак”, дея таъкидлади Кук.

    Apple раҳбари, шунингдек, компания кўпроқ эски ускуналардан хом ашёни тиклашга эътибор қаратаётганини қўшимча қилди. Бундан ташқари, у сув дунёдаги энг қимматбаҳо манбалардан бири эканлигини ва Apple етказиб берувчилар ва шерикларга сув ресурсларини ҳимоя қилиш, уни тежашга ёрдам бериш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини айтди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates